Сурункали уйқусизлик қандай оқибатларга олиб келади?

0
265
марта кўрилган.

АҚШлик мутахассислар уйқусизлик қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқишди. Уларнинг фикрича, симптомларнинг пайдо бўлиш тезлиги турли одамларда фарқ қилиши мумкин. Умумий ҳисобда, уйқусиз ўтган бир суткадан сўнг инсон бош оғриғи, қулоқ шанғиллаши, тана ҳароратининг ўзгариши каби ҳолатларга дуч келади.

Иккинчи куни эса кўз ости кўкаради, кўз томирлари ёрилади, танада енгил қалтироқ пайдо бўлади, тана ҳарорати 35,8 градусгача тушиши кузатилади. Уйқусизликнинг учинчи куни одам секин ҳаракатлана бошлайди, миясида беъмани ғоялар пайдо бўлади. Тўртинчи кун эса кўриш ва эшитиш галлюцинацияси (йўқ нарсаларнинг кўриниши ва эшитилиши) содир бўлади.

Бешинчи куни эса галлюция инсонни узлуксиз таъқиб қилади. Фаоллик кучли чарчоқ билан алмашиниб туради. Олтинчи куни қўрқув, паранойя (руҳий касаллик) ва агрессивлик пайдо бўлади. Миянинг асосий ҳудудлари секин ишлашни бошлайди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.