Тарвуз танлашни биласизми?

0
571
марта кўрилган.

Ҳозир ёз, айни пишиқчилик мавсуми. Аммо, ҳаво иссиқлигидан мевалар тез айниб қоляпти. Айниқса, тарвуздан заҳарланиш кўп учраяпти. Гап шундаки, тарвуз кесилгандан сўнг, совиткичда қўймасангиз тез айнийди.

Ҳозир дам олиш учун тоққа чиқаётганлар ҳам кўпинча тарвуз олишади. Уни кесгандан кейин биттада емасангиз, жазирамада айниб қолади. Эрталаб кесилган тарвузни кун тиғи остида қолдириб, тушликда ёки кечки пайт асло истеъмол қилманг!                                                                     

Кесилган тарвуз совиткичда сақланса ҳам устки қаватини кесиб олиб ташлаб, кейин истеъмол қилиш керак. Негаки унда бактерия ва микроблар тез ривожланади. Агар сотиб олган тарвузингиз қип-қизил чиқса ҳам бир бўлакчасини оддий совуқ сувга солиб кўринг. Сув қизармаса, демак тарвуз табиий пишган бўлади. Мабодо сув ранги қизарса бу тарвузга турли қизартирувчи бўёқлар ёки кимёвий моддалар қўшилган ҳисобланади.

Саломатлигимиз ўз қўлимизда огоҳ бўлинг.

Манбаа: manzur.uz  канали

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.