Гуруч организмни тозалашда катта аҳамиятга эга бўлиб, уни билиб исътемол қилсангиз вужудингиздаги барча заҳарларни олиб чиқиб кетади.
Малҳамни тайёрлаш: Оддий гуручдан ёшга қараб, шунча ош қошиқ олинади. Уни ювинг ва банкага солинг. Устини илиқ қайнатилган сув билан тўлдиринг, қопқоғини ёпинг ва музлатгичга қўйинг.
Истеъмол: Эрталаб сувни тузланг ва гуручнинг юқори қисмидан 1 ош қошиқ олиб, 3-4 дақиқа тузсиз пиширинг. Уни эрталаб соат саккизгача оч қоринга истеъмол қилинг. Қолган гуруч яна қайнатилган сув билан тўлдириб, музлатгичга қўйилади. Ҳар куни эрталаб гуруч тугагунча ана шундай истеъмол қилинади.
Гуручнинг фойдаси ва ушбу малҳамнинг сири: Гуруч кристалли тузилишга эга. Донлар ҳўлланганда, ундан крахмал олиб ташланади ва донларда ҳужайралар пайдо бўлади. Гуруч бўтқаси ошқозонда ҳазм бўлмайди, лекин ичакларда улар адсорбент вазифасини бажаради.
Эслатма: Гуручли нонуштадан кейин камида 3 соат давомида ҳеч нарса емаслик ва ичмаслик тавсия этилади.
Шифоси: Бундай овқатланишдан кейин белдаги оғриқ йўқолади, бўйин сиқилиши тўхтайди. Даволаш курсидан сўнг киши нафақат соғлом бўлади, балки ёшроқ ҳам кўринади.
Раъно ЗАРИПОВА тайёрлади.