Тиш ва милк касалликлари оқибати

0
16673
марта кўрилган.

 Оғиздан нохуш ҳамда бадбўй ҳид келишига сабаб нима бўлиши мумкин?  Тиш ва милк касалликларининг келиб чиқиши, оғиздан нохуш  ҳид келишига сабаб бўлади.

Милк – бу оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг бир қисми бўлиб, тишлар бўйнига жипс ёпишган юмшоқ тўқима ҳисобланади. Ушбу тўқима яллиғланганда, шикастланганда, куйганда, кимёвий дориларнинг салбий таъсирида яллиғланиш келиб чиқади. 

Бадбўй ҳиднинг энг асосий сабабларидан бири оғиз гигиенасига риоя қилмаслик оқибатида тиш тошларининг пайдо бўлишидир. Шунингдек, чириган тишлар, бодомча безларининг яллиғланиши, меъда-ичак касалликлари ҳам оғиздан нохуш, бадбўй ҳид пайдо бўлишига олиб келади. Оғиздаги бир дона тишда кариоз ковак бўлса ҳам оғиз ҳиди ўзгаради. Чунки, тиш коваги овқат қолдиқлари билан тўлиб қолади ва унда микроблар йиғилиб инфекция манбаига айланади. Бунинг оқибатида бактериялар муртак безларига осонгина ўтиб, тез-тез ангина кузатилиши аниқланган.

Агар оғиз бўшлиғида бир нечта кариоз ковакли тишлар бўлса, кўпинча организмда меъда ости безининг фаолияти ва углеводлар алмашинуви бузилиши ҳам кузатилади.

Шунинг учун овқатдан кейин оғизни ва томоқни  мойчечак  ва марварак каби гиёҳлар қайнатмаси билан  тез-тез чайиб туриш мақсадга мувофиқ.  Ушбу гиёҳлар яллиғланишнинг олдини олади. Айниқса болаларга бу борада алоҳида эътибор бериш лозим. Тишни ювиб туришга, чайишга ўргатиш лозим.

Шоира Бекчанова, тиббиёт фанлари номзоди

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.