Бирор киши озиқ-овқат ва сувсиз бир неча кун яшаши мумкин, аммо ҳавосиз яшай олмайди. Нафас олиш ҳаётнинг асосидир. Ҳаётимизнинг давомийлиги ва соғломлигимиз тўғри нафас олишимизга ҳам боғлиқ.
Тўғри нафас олиш машқлари нафас олиш тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради ва шифобахш таъсир кўрсатади. Нафас олиш техникаси жисмоний, психо-эмоционал ва ақлий ривожланиш учун ҳам фойдалидир.
Кислород организм учун қанчалик зарур бўлса карбонат ангидрид ҳам зарур. Кислород зарур, лекин у фақат карбонат ангидрид билан мувозанатда бўлгандагина кони фойда. Карбонат ангидриднинг етарли эмаслиги, олинган кислороднинг организм томонидан сўрилмаслигига олиб келади. Тўғри нафас олиш кислород ва карбонат ангидриднинг тенг тақсимланиши учун жавобгардир. Кўпинча жуда қисқа, чуқур нафас олинмаса кислороднинг катта қисми исроф бўлади. У ҳужайра тузилмаларига етиб бормайди, сўрилмайди, у танани ўзи тарк этади. Нафас олиш тизими самарасиз ишлайди.
Тўғри нафас олиш машқларини қандай қилиш керак? Тўғри нафас олиш бутун танага умумий мустаҳкамловчи ва шифобахш таъсир кўрсатади.
Нафас олиш машқларини бошлашдан олдин қулай ўтириш жуда муҳимдир. Умуртқа поғонасини тик тутиб, халқона айтганда ғоз қоматда ўтиринг.
Кўзларингизни аста-секин юмиб, чуқур-чуқур нафас олинг. Бу усул сиз учун қийин бўлса, бир нуқтага эътибор қаратиб машқни бошлашингиз мумкин.
Сиз имкон қадар фақат бурун орқали нафас олишингиз керак. Бурун ўпкага киришдан олдин ҳавони олдиндан иситади, намлайди ва фильтирлайди. Қўлларингизни ён томонга буриб, текис туринг. Ўпкангизнинг пастки қисмини тўлдириш учун секин нафас олишни бошланг. Бунинг учун қорин бўшлиғи мушакларини бўшаштириш керак. Секин нафас олишни давом эттириб, ўпкангизни ҳаво билан тўлдиришга имкон беринг. Буни қилаётганда кўкрак қафасининг кенгайишини ҳис қилишингиз керак. Ва нафас олишнинг охирги сониялари ўпкани тўлиқ тўлдириши керак. Буни амалга ошириш учун бўйинбоғингиз бўлса уни кўтаринг, бўшаштиринг ва елкангизни юқорига ва орқага тортинг. Энди бўйинбоғингизни ва елкангизни бўшатгач, чуқур нафас олинг.
Нафас олиш машқларини қачон қилиш керак? Кучли стресс ва ташвиш ҳис этилишини кутмасдан нафас олиш машқини олдиндан бошлаш керак. Тўғри нафас олаётганимизда;
- Иммунитет кучаяди ва касалликларга чидамлилигимиз ортади. Чунки тананинг ҳар бир аъзоси керакли даражада кислород олади.
- Вазнни бошқариш осонроқ бўлади. Соғлом ва идеал вазнига эга бўласиз.
- Тўғри нафас олиш ҳолати терида ҳам акс этади. Тери гўё порлайди.
- Уйқу режими анча яхшиланади.
- Кислородни етарлича олган тана кучли бўлиб қолади. Қариш жараёни узоқ давом этади.
- Тўғри нафас олиш кайфиятни кўтаради. Ташвишли вазиятларни анча яхши бошқара оласиз. Чунки жисмоний ва руҳий саломатлик ўзаро боғлиқдир.
Ушбу машқларни очиқ ҳавода гўзал табиат қўйнида бажариш янада хушкайфият бағишлайди. Саломат бўлинг.
Раъно ЗАРИПОВА тайёрлади.