Топинамбур-ернок узоқ умр кўриш воситаси 

0
8001
марта кўрилган.

Топинамбурни  халқимиз ернок деб  ҳам атайди. Америкалик ҳиндулар уни узоқ умр кўриш воситаси  дейишади. Чунки,  унинг танани умумий қувватини оширувчи хусусиятлари бисёр.

Ернокдан мунтазам истеъмол қилиб турилса, аъзоларга туз йиғилиши, 2-тур қандли диабет, меъда-ичак хасталиклари, камқонлик, атеросклероз, буйрак ва сийдик йўлларида тош ҳосил бўлишида, асаб касалликларининг олдини олишда жуда қўл келади.

Ернок баргини, картошкасини янги ҳолда ёки қуритилган ҳолда ишлатиш мумкин. Янги териб олинган картошкасидан 50 г. тозалаб, унга ҳеч нарса қўшмасдан овқатдан 30 дақиқа олдин, кунига 3 маҳал истеъмол қилинса, қондаги қанд миқдори камаяди. Баргидан салат тайёрланса фақат қандли диабетнигина эмас, балки гипертония, меъда ости бези хасталикларини даволашда ҳам аҳамияти жуда каттадир.

Янги териб олинган, ернокнинг сархилидан 1 литр сувга  3 донасини солиб, 10-15 дақиқа давомида мева шарбати каби қайнатасиз.

Ернокнинг қуритилган картошкасидан ишлатмоқчи бўлсангиз, 1-2 литр сувга 3 ош қошиқ олиб 1 соат давомида милдиратиб қайнатасиз.

Илиқ ҳолда ёки совутилганини кунига 1 л.дан ичиш тавсия этилади. Бундай қайнатма қондаги қанд миқдорини камайтирибгина қолмай, балки қон босимини ҳам туширади. Меъда ости безининг иш фаолиятини яхшилайди, қондаги гемоглобин миқдорини оширади.

Шоира Бекчанова, тиббиёт фанлари номзоди

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.