Товуш буғилишининг сабаблари шамоллаш асоратими?

0
1059
марта кўрилган.

Мунтазам равишда, айниқса, стрессли ҳолатларда овознинг бўғилиши қалқонсимон без фаолиятида муаммолар борлигидан дарак беради.

 Бундан ташқари, овоз бўғилишига, ютинишнинг қийинлашиши каби ҳолатлар ҳам қўшилса, қалқонсимон безнинг катталашганини тахмин қилиш мумкин. Кўпчилик беморлар бу ҳолатларни шамоллаш деб ўйлашади ва эътибор беришмайди. Аксинча бунга алоҳида эътибор бериш керак.

Қалқонсимон без фаолиятидаги ўзгаришлар кучли стресс туфайли ёки иммунитетнинг заифлашиши, ўсмирлик ёки  ҳомиладорлик ёки климакс давридаги гормонал бузилишлар, сурункали йод етишмаслиги ва нурланиш туфайли келиб чиқиши мумкин.

Асабийлашганингизда товуш бўғилиши ўзингизга ҳам сезилаётган бўлса, эндокринологга мурожаат қилинг. Уларнинг тавсияси билан гармонлар таҳлили учун қон топшириш, албатта ултра товуш текширувидан ўтиш лозим. Шифокорлар  зарур таҳлилларни ўтказиб, қалқонсимон без ҳолатига баҳо берадилар. Сўнгра  таҳлилларга кўра даво чоралари тайинланади.

Шоира Бекчанова,

тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали врач

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.