ТУРШАК СУВИ

0
7026
марта кўрилган.

Баҳорги мавсумда Ўзбекистон шароитида кўп етиштираладиган ўрик туршагидан доимий равишда истеъмол қилиб туриш зарур. Чунки, ўрик таркибида 27 фоиз қанд, органик кислоталар, пектин, крахмал, ошловчи моддалар, темир, мис, кальций, магний микроэлементлар, калий тузлари, витамин С, каротин бор.

Абу Али ибн Сино ўрик ва унинг туршагидан меъда-ичак фаолиятини яхшилашда фойдаланган бўлса, халқ табобатида хафақон ва юрак хасталикларини даволашда ишлатилган.

Ўрикнинг  туршак суви жуда фойдалидир. Туршакни юрак санчиғи, нафас йўллари яллиғланиши, кўкйўтал ва иситмаси бор беморлар мунтазам исътемол қилиши лозим. Ўрик туршагидан қуйидаги шарбатларни тайёрлаб истеъмол қилсангиз, танангизни фойдали ва зарур моддалар билан таъминлайсиз.

Туршакнинг 10-14 донасини идишга солиб, иссиқ сув билан ювиб ташланг. Кейин чинни ёки сирли идишга туршакни кўмиб турадиган қилиб қайноқ сув қуйинг. Сўнгра устини ёпиб, совугунича тиндириб қўйинг. Туршак суви ташналикни қондириш билан бирга юракни бақувват қилади.

Холида Очилова,

олий тоифали врач

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.