Уй шароитида яссиоёқликни даволаш машқлари

0
2039
марта кўрилган.

Яссиоёқлик — кўпинча жисмоний фаоллиги етарлича бўлмаган ёки ҳаддан ташқари вазни оғир кишиларда ривожланади. Тўғри ташҳис қўйиш ва даволашни шифокор тайинлайди ва бунинг учун ортопед врачга учрашиб маслаҳат олиш керак.

Ҳозир биз сизга яссиоёқлик бор ёки йўқлигини ва унинг белгиларини уйда ҳам оддий усул билан текшириб кўришни ўргатамиз. Бунинг учун:

Бир варақ оқ қоғоз ва бўёвчи модда (масалан, гуаш, йод) ёки ёғли крем олинг. Оёқларингиз кафтига суринг ва авайлаб оқ қоғознинг устига туринг. Излар қуригандан кейин товондан бош бармоқнинг бўртиб турувчи қисмига томон тўғри чизиқ ўтказинг. Бу чизиққа тик равишда кафтингизнинг энг тор жойидан иккинчи чизиқни тортинг.

Агар изнинг энг тор жойи узунлиги биринчи чизиққача бўлган масофанинг ярмини ёки ундан ҳам кўпроғини ташкил қилса, у ҳолда сизда яссиоёқлик мавжуд.

 Яссиоёқлик туфайли толиққан оёқлар учун машқларни тавсия қиламиз ва уни уйда бемалол ўзингиз бажаришингиз мумкин.    

Биринчи машқ  товонлар баландлигини ўзгартиришга ва уларни тўғри ҳолатда тутишга мўлжалланган. Ушбу машқни эрталаб бажарган маъқул. 20-30 сония оёқ учида туринг. Уни 5-10 марта такрорланг.             

Иккинчи машқ  заиф мушакларни ва болдир пайларини мустаҳкамлайди. Ерга бир неча шарчаларни қўйинг. Оёғингиз бармоқлари ёрдамида ҳар бир шарчани навбатма-навбат идиш ичига жойлаштиринг. Ушбу машқни зериккунча бажариш мумкин.

Ижобий самарани кучайтириш учун бошқа машқларга ҳам эътибор беришингиз лозим. Масалан,  думалоқ каштан доначаларини йиғиб,  бўз қопчага солиб, у билан оёқ остини уқалаб енгил массаж қиласиз. Ушбу муолажа яссиоёқликка фойда бўлиш билан бирга,  қон айланишини ҳам яхшилайди. Ҳордиқни кетказади. Кайфиятингизни кўтаради.

Солийжон БЕКЧАНОВ, тиббиёт фанлари номзоди

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.