Ҳар бир инсон ўз вужудига қулоқ сола билиши керак. Айниқса таомларнинг истеъмоли масаласида.Тоамларнинг ҳазм бўлиш муддатини англаш, ўрганиш эса вужудга қулоқ солишга ўргатади.
- Мева ва сабзавот шарбатлари — 15-20 дақиқада организмга сингиб улгуради.
- Салатлар — 20-30 дақиқа.
- Тарвуз — 20 дақиқа.
- Қовун — 30 дақиқа.
- Апелсин, узум — 30 дақиқа.
- Олма, нок, шафтоли, олча ва бошқа ярим ширин мевалар — 40 дақиқа.
- Помидор, салат барги, бодринг, селдерей, қизил ва яшил булгор қалампирлари ва бошқа сувли сабзавотлар — 30-40 дақиқа.
- Сабзи ва шолгом — 50 дақиқа.
- Қовоқ ва картошка — 1 соат.
- Гуруч, гречиха, перловка — 60-90 дақиқа.
- Ловия, нўхот, мош — 90 дақиқа.
- Бодом ва турли ёнгоқлар — 2,5-3 соат.
- Сув, чой, қаҳва, какао, шўрва, сут, қайнатилган балиқ гўшти — 1-2 соат.
- Қуймоқ, қайнатилган тухум, нон — 2-3 соат.
- Қайнатилган товуқ гўшти, редиска, исмалоқ, қовурилган картошка, курка гўшти — 3-4 соат.
- Қовурилган гўшт, селд балиғи — 4-5 соат.
- Қозиқоринлар — 5-6 соатда ҳазм бўлади.
Ёдда тутинг!!! Ухлашдан 3-4 соат аввал ҳеч нарса емасликка одатланинг. Ҳамманинг организми ўзига хос, юқорида кўрсатилган ҳазм бўлиш муддатлари ўрта ҳисобда олинган. Умумун, оч қолмагунча овқатланиш керак эмас. Яна турли хил овқатларни аралаштириш ҳам ҳазм жараёнини қийинлаштиради. Вужудингизга қулоқ солиб туришга ҳам ўрганинг.
Шоира БЕКЧАНОВА ТАЙЁРЛАДИ.