Малҳамни тайёрлаш:Бир лимон пўстлоғи билан бир бош саримсоқни майдаланг. Унга бир стакан асал аралаштиринг. Устидан бир литр қайнатилган илиқ сув қўшиб, барчасини банкага жойлаштиринг ва салфетка билан ўранг. Уч кунга димлаб қўйилгач, истеъмолга тайёр бўлади.
Овқатлангандан сўнг кунига 3 марта бир стакандан ичилади.
Агар сиз ушбу аралашмани ҳар куни бир неча ой давомида ичсангиз, томирлар тозаланади, қон босими нормаллашади ва хотира яхшиланади.