Хурмо нега рамазон ойида кўпроқ истеъмол қилинади?

0
1063
марта кўрилган.

Қуръони каримда ҳам тилга олинадиган бу неъматнинг шифобахшлиги борасида табобат илмининг султони Абу Али ибн Сино ҳам гапириб ўтганлиги маълум. Таркибидаги мис, темир, марганец, рух, фосфор, натрий, кальций, калий, магний ва бошқа микроэлементларнинг ва турли витамиларнинг А, В1, В2, В6, С, пектин, фтор (тишларни ҳимояси учун), селен (онкологик ва юрак-қон томир касалликларининг ҳавфини камайтирувчи) мавжудлиги билан катта аҳамиятга эга.

Рамазон ойида севиб истеъмол қилинадиган хурмодан эрталаб  3 дона ейилганда  чанқашнинг олдини олади ҳамда юрак, жигар ва буйраклар учун фойдали хусусиятлари мавжуд.

Унинг таркибида углеводлар миқдори 60-65 фойизни ташкил қилади, бошқа меваларга нисбатан аминокислоталарга бойлиги билан ҳам ажралиб туради.

Хурмонинг қуритилган  меваси ҳаёт учун зарурий аъзолар юрак, жигар ва буйракларга кони фойда бўлиш билан бирга ичак микрофлорасига ва организмнинг кислота ишқор уйғунлигига ижобий таъсир этади. Хурмо одамнинг иммунитетини кучайтириб, турли хил инфекция, вирусларга чидамлилигини оширади. Анемия ва гипертониянинг олдини олиб, йўтални тўхтади.

Тадқиқотлар натижаларига кўра, қуритилган хурмо мия фаолиятини 20 фоизга кучайтириши мумкин экан. Узоқ давом этган касалликлардан сўнг, кучсизланган организмга уни тавсия қилиш мақсадга мувофиқ экан.

Врачлар ҳомиладорлик ва бола эмизиш даврида хурмо еб туришни тавсия қилишади, чунки сут ҳосил бўлишида муҳим омил ҳисобланади. Унинг таркибидаги фруктоза ва сахарозани асалга тенглаштириш мумкин.

Кунига 10 дона хурмо истеъмол қилинса, организмни зарурий моддалар билан таъминлаб, очлик ҳиссиётини йўқотар экан.  Шунинг учун ҳам ота-боболаримиз уни рўза айёмида исътемол қилишган. Боболарнинг, момоларнинг билгани билган!

Шоира  БЕКЧАНОВА, тиббиёт фанлари номзоди

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.