Ёш болаларда бурун қонашининг сабаблари

0
26396
марта кўрилган.

Болаларда бурун қонаши қон кетиши билан кечувчи касалликлар ичида биринчи ўринда туради. Айниқса, ёзнинг иссиқ кунларида ёш болаларда тез-тез учрайдиган салбий ҳолатлардан бири бўлиб, бу ҳолат ҳар бир ота – онани хавотирга солади. Унинг сабаблари турлича бўлиши туфайли эътиборни моҳиятга қаратиш керак.

 Унинг кўп учрайдиган тури — бурун тўсиғи олд қисмидаги томир чигали жуда юза жойлашганлиги бурунни тез қонашига олиб келади. Болаларда бурундан қон кетишининг 90 фоизига ушбу сабаб туфайлидир.

Хона намлигининг ҳаддан зиёд камайиб кетиши ёки жазирамада шиллиқ қават ва ундаги томирлар деворининг қуриши натижасида ҳам бурун тўсатдан қонаши мумкин.

Бурун ичининг шикастланиши, бола бурнини енгилгина кавлаганида ҳам шиллиқ қават жароҳатланиши мумкин. Бу ҳолат ҳам сабаб бўлади.

Бурун ичига ёт жисм тушиши натижасида ҳам болаларнинг бурнидан қон кетади. Одатда бундай ҳолатда бурундан қон ажралма аралаш келади. Бир неча кун ёт жисм ушбу аъзо ичида қолиб кетса боланинг нафас олиши қийинлашиб, ундан бадбўй ҳид келади.

Яна хавфли ёки хавфсиз ўсма касалликларининг бурун ичида ривожланиши ҳам бурундан қон кетишига сабаб бўлади.

Шунингдек, бола организмидаги қон томир касалликлари, қон яратиш аъзолари касалликлари, жигар, буйрак ҳамда витаминлар танқислиги натижасида ҳам ушбу  ҳолат кузатилади.

Шунинг учун болаларни ёзнинг жазирамасида ҳаддан ташқари қизиб кетишидан асранг.

Шоира БЕКЧАНОВА, тиббиёт фанлари номзоди

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.