Юракка қувват неъматлар

0
411
марта кўрилган.

Реза мевалар ва кўкатлар. Реза меваларда юрак учун жуда ҳам мухим бўлган кўплаб хом ашёлар — флаваноидлар ва уларнинг полимерлари мавжуд. Олимларнинг тадқиқотларига кўра, хар куни реза меваларни ва кўкатларни истеъмол қилиш, юрак хасталиги натижасида содир бўладиган ўлимлар миқдорини 60 фойизга қисқартиради. Черника, смородина (корағат меваси), узум, олма, малина(хўжағат), кўк пиёз, броколли (гул карам) каби маҳсулотларда юқоридаги моддалар мавжуд.

Анор. Юракка энг зўр қувват бағишловчи неъматдир. Анорни ўзини ейиш ҳам мумкин ёки ундан қилинган шарбатни ичиш янада самаралидир. У қондаги холестерин миқдорини камайтиради, қон айланишини яхшилайди ва бундан ташқари қон томирлари деворчалари мустаҳкамлайди.

Ошқовок. Кундалик хаётимиздаги ушбу маҳсулотда бета-каратин моддаси, С дармондориси ва кўп миқдорда калий бор. Юқоридаги фойдали моддалар тўплами юрак томирлари тиқилишидан келиб чиқадиган атеросклероз дарди олдини олади. Шу билан биргаликда ошқовоқ юқори қон босимини пасайтиради.

Саримсок пиёз. Бу маҳсулот гипертонияни енгиш учун энг яхши неъматдир. У водород сульфиди ва азот оксидига эга. Кунига саримсок пиёзнинг 2 бўлагини ейиш тавсия этилади. Ёқимсиз ҳид пайдо бўлмаслиги учун уни майда-майда бўлакларга бўлиб, чайнамай ютиш керак,

Тиббиёт фанлари номзоди Шоира БЕКЧАНОВА тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.