Зайтун ёғи таркибида тўйинмаган ёғ кислоталари – олеин кислотаси бор. У инсон организмидаги холестеринни парчалайди, қон томирлари деворини мустаҳкамлайди. Kишининг умумий соғлиғини тиклайди, турли касалликларга шифо бўлади.
Зайтундаги линол кислотаси танадаги жароҳатлар тез битишига, кўз равшанлигига ёрдам беради. Юрак касалликлари (фалаж, хуруж) олдини олади, уларни самарали даволайди. Кексалар юраги фаолиятини яхшилайди, артерия қон томирларини эгилувчан (эластик) қилади. Систолик, диастолик қон босимини пасайтиради, қондаги холестерин миқдорини меъёрида ушлаб туради.
Овқат ҳазм қилиш аъзоларига ижобий таъсир кўрсатади. Оошқозон, ичаклар, ошқозон ости бези, жигар фаолиятини яхшилайди Ошқозон, ўн икки бармоқли ичакдаги яраларни тузатади, ич келишини равон қилади. Организмнинг ёшаришига ёрдам беради.
Зайтун ёғини ҳар куни истеъмол қилиш юрак-томир тизимидаги стенокардия, инфаркт, саратон, хусусан аёллардаги кўкрак саратони, қандли диабет, семириш касалликлари хавфини камайтиради. Зайтун ёғи инсоннинг ёш, навқирон кўринишига кўмаклашади. Зайтун ёғи таркибидаги моддалар қондаги заҳарли триглицирид миқдори ошиб кетишига йўл қўймайди, суякни мустаҳкамлайди, юқори артериал қон босимини меъёрлаштиради, бавосир (геморрой) касаллигини даволайди.
Руҳий касалликларнинг олдини олади. Жумладан, тушкунликни бартараф этади. Чунки, мия фаолиятини ривожлантиради, хотирани кучайтиради. Шунингдек, зайтун ёғи мия фаолияти билан боғлиқ муаммоларни бартараф этади, қариликни секинлаштиради, Яратганнинг изни билан кишига узоқ умр бағишлайди.
Зайтун ёғи терига суртилса, уни нафис қилади, у лабга, қовоқларга суркаб турилса, лабни чиройли қилади, кўзни қувватлантиради, соч, тирноқ ўсишига ижобий таъсир кўрсатади, сочларни мустаҳкам, эгилувчан қилади (Бунинг учун зайтун ёғини истеъмол қилиш билан бирга сочларга суртиш керак), Унинг ёғини исътемол қилиш ўта қуруқ терини мулойимлаштиради, овозни майинлаштиради, тишни, милкни мустаҳкамлайди.
Севара Газибаева, 1-Республика тиббиёт коллежи кафедра мудири