Ўтсимон икки йиллик ўсимлик зиранинг бўйи 80 см гача бўлади. Барги кесилганга ўхшайди. Гули майда, оқ ва соябондек ўсади. Июнь-июль ойларида гуллайди. Таркибида эфир ва ёғли мойлар, ошловчи моддалар, флавоноидлар мавжуд.
Доривор сифатида асосан июлда териб олинган зира уруғи фойдаланилади.
Уруғи ичакда ел-газ ҳайдовчи, сут кўпайтирувчи, микробларга қарши курашувчи, гижжа ҳайдовчи хусусиятларга эга. Зиравор ичакда овқат чиришида иштирок этиб, овқат ҳазм қилишни яхшилайди,.
Бронхит дардида зира, укроп, арпабадён, кашнич уруғлари тенг миқдорда олиниб, майдаланали. Икки стакан қайноқ сувга ундан бир ош қошиқ солиб, оловда 2 дақиқа дамланади. Қайнатмадан кунига бир маҳал 2 ош қошиқдан ичилади.
Ич қотганда икки ош қошиқ зирага бир стакан қайноқ сув қуйиб, 15 дақиқа қайнаб турган сувли идишда дамланиб, сўнгра олов ўчирилиб, яна 45 дақиқа ушланади. Дамламадан ярим сткандан 2 маҳал овқатдан кейин ичилади.
Қоринда газ йиғилганда зира уруғидан бир ош қошиқ олиниб, бир стакан қайноқ сувга солниб, паст оловда 30 дақиқа ушланади.Сўнгра докада сузиб олинади. Дамламани катталар бир ош кошиқдан 2-3 маҳал, болалар бир чой қошиқдан 2-3 марта ичишади.
Саъдуллаева Фазилат, фармацевт