15 май – Халқаро оила куни!

0
92
марта кўрилган.

УЙДАГИ ТАШКИЛОТЛАР аслида эса улар  илоҳий ришталар:

ОТА:  Умрининг охиригача мутлақ президент.  Ташқи ишлар вазири. Божхона қўмитаси раиси (Уйга кириб келадиган маҳсулотларнинг ҳалоллигини текширади).  Пул фабрикаси.

ОНА:  Адвокат (ота урушганда доим тарафингизни олади).  Портал (ҳамма дардларингизни тинглаб, отангизга етказиб, муаммоларингизни ҳал қилиб беради).  Бухгалтер (кирим-чиқимни, оилада пул айланишини назорат қилади).

ОПА:  Сотти (онанинг ўнг қўли).  Ўринбосар (она уйда бўлмаганда ўзидан хўжайин ясаб оладиган, ҳали тажрибаси йўқ бошлиқ).

СИНГИЛ:  Ўртадаги одам (ҳам сандондан, ҳам болғадан таёқ ейди).  Разведкачи (опанинг сирларини онага етказиб туради).

 АКА:  Квартирант (уйга ишдан чарчаб, фақат ухлашга келади).  Қўриқчи (уйдаги опа-сингилларини ҳимоя қилиб юради).

 УКА:  Олигарх (айтгани айтган, дегани деган).  Уйда отага ҳам сўзи ўтадиган, ташқи ва ички кучларга эга.

«Барчангизни оилангизга бахт, мустаҳкам соғлиқ, қут-барака тилаймиз!» дея ҳазлона фикрини хулосалайди OPER_UZ канали. Биз эса уларни аслида илоҳий ришталар, деймиз. Уларни асранг дея эзгу — тилаклар билдирамиз.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.