УЙДАГИ ТАШКИЛОТЛАР аслида эса улар илоҳий ришталар:
ОТА: Умрининг охиригача мутлақ президент. Ташқи ишлар вазири. Божхона қўмитаси раиси (Уйга кириб келадиган маҳсулотларнинг ҳалоллигини текширади). Пул фабрикаси.
ОНА: Адвокат (ота урушганда доим тарафингизни олади). Портал (ҳамма дардларингизни тинглаб, отангизга етказиб, муаммоларингизни ҳал қилиб беради). Бухгалтер (кирим-чиқимни, оилада пул айланишини назорат қилади).
ОПА: Сотти (онанинг ўнг қўли). Ўринбосар (она уйда бўлмаганда ўзидан хўжайин ясаб оладиган, ҳали тажрибаси йўқ бошлиқ).
СИНГИЛ: Ўртадаги одам (ҳам сандондан, ҳам болғадан таёқ ейди). Разведкачи (опанинг сирларини онага етказиб туради).
АКА: Квартирант (уйга ишдан чарчаб, фақат ухлашга келади). Қўриқчи (уйдаги опа-сингилларини ҳимоя қилиб юради).
УКА: Олигарх (айтгани айтган, дегани деган). Уйда отага ҳам сўзи ўтадиган, ташқи ва ички кучларга эга.
«Барчангизни оилангизга бахт, мустаҳкам соғлиқ, қут-барака тилаймиз!» дея ҳазлона фикрини хулосалайди OPER_UZ канали. Биз эса уларни аслида илоҳий ришталар, деймиз. Уларни асранг дея эзгу — тилаклар билдирамиз.