Қуйидаги маълумотлар Давлат тест маркази директори Мажид Каримов томонида АОКА штабидаги брифингда маълум қилинди:
Абитуриентларга антисептик воситалари, қўлқоп, ниқоб, бош кийим, ручка ва ичимлик сувлари давлат томонидан бепул тақдим этилади.
Республика бўйича бир кунда 100 минг одам тест синови топшириши режалаштирилмоқда.
Тошкент шаҳрида тест синовлари учун 10 000 тага яқин ўринли жой тайёрланган, синовлар икки сменада ташкил қилиниб, бир кунда 20 мингга яқин абитуриент тест топширишига имкон яратилади.
Тест топширилгандан кейин эртаси куни натижаларни кўрса бўлади. 1 ҳафта ичида абитуриент қайси йўналишга тавсия этилгани маълум қилинади. Бу маълумотлар ҳамда тўпланган балларни шахсий кабинетда билса бўлади.