АКМ фаолияти: аниқлик, таҳлил ва тезкорлик 

0
546
марта кўрилган.

Тошкент шаҳар «Билим» ахборот-кутубхона марказида Тошкент шаҳридаги мавжуд туман ахборот-кутубхона марказлари директорлари ва масъул мутахассислари учун «АКМ фаолиятининг хисоботлари: аниқлик, таҳлил ва тезкорлик давр талабидир» мавзусида семинар бўлиб ўтди.

АКМ лар фаолияти бўйича ишлаб чиқилган иш режалар, Президентимиз қарорлари ва сохага тегишли хужжатлар асосида олдимизда турган вазифаларни ўз вақтида бажариш масалалари муҳокама қилинди. Дарҳақиқат, бнлгиланган вазифаларни тўлақонли яъни талаб этилган мезонлар асосида, ишончли ва аниқ маълумотлар тақдим этиш алоҳида қобилият талаб этади.

– Ҳар бир АКМ раҳбари, албатта, ўз зиммасидаги вазифага масъулият ва жиддий эътибор билан ёндошмас экан муваффақииятга эришолмайди. Қачонки, давр билан ҳамнафас бўлиб, тез ва сифатли иш олиб боришни ўз бурчи деб билган мутахассис барчага ибрат ва намуна бўла олади, – дея тадбирни очиб берди  АКМ директори Ҳ.Қ. Каримова.

Шунингдек, Ахборот-кутубхона марказлари фаолиятининг хисоботларини тайёрлашда хато ва камчиликлар, нотўғри рақамлар баъзи ТАКМларда мунтазам кузатилишини таъкидлаб, уларни бартараф этиш ва олдини олиш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.

 Семинарда «Билим» АКМ директор ўринбосарлари ҳамда хизмат раҳбарлари ва туман раҳбарлари билан асосан кенг китобхонлар оммасига кўрсатилаётган хизматлар, сохага тегишли меъёрий хужжатларнинг ижросига қаратилган ҳафталик, ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботлар жадвалини ўз вақтида, тўғри ҳамда сифатли топшириш бўйича  ҳисобот жадваллари асосида алоҳида машғулот ўтказилди.

Махсус тайёрланган слайдлар асосида ҳар бир туманлардан келтирилган иловалар тўғрисида бирма-бир маълумот бериб ўтилди. Семинарда  ТАКМ мутахассислари  ҳисобот жадвалларини тўлдиришга оид кутубхона хизмати кўрсатишнинг барча йўналишлари бўйича кўникмага эга бўлдилар.

Семинар якунида барча иштирокчилар ўзлари учун керакли бўлган саволларга жавоб олдилар. Ишонамизки, малака ошириш мақсадида ўтказган тадбиримиз ТАКМ мутахассисларини тахлилий хисобот тайёрлашдаги фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилади. Ташкилотимиз ходимларининг  деярли 80 фоизи ёшлар бўлиб, уларнинг малака кўникмасини шакллантиришида  семинаримиз муносиб хизмат қилади.

Венера МУРАТОВА, Тошкент шахар Билим АКМ директор ўринбосари 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.