«Аршин мол олон» мусиқали комедиясини илк бор ўзбек тилига ким таржима қилган?

0
26
марта кўрилган.

Озарбайжон халқининг машҳур асари “Аршин мол олон” Ўзбекистонда ҳам машҳур бўлиб, театр саҳналари дастурларидан тушмайди. 

Ушбу Узаир Ҳожибековнинг “Аршин мол олон” номли саҳна асари 1921 йил (бундан 103 йил олдин)  Ғози Юнусов томонидан ўзбек тилига таржима қилинган. У  Тошкент шаҳридаги “Турон” театри саҳнасида “Тарғибот” труппаси томонидан илк бор ўзбек тилида саҳналаштирилди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, тилшунос, фольклоршунос олим Ғози Юнус томонидан ушбу асар таржима қилиниб, саҳнага қўйилган вақтда таржимон Маориф комиссарлиги қошидаги илмий кенгаш тил ва терминология шўъбасида ишлаган. Ушбу асар 103 йилдан буён саҳналардан саҳналарга кўчиб томошабинларга завқ-шавқ улашади. Масалан, Хоразм вилоят театри саҳнасида ҳамон  ўз ўрнига эга. Томошабинларнинг энг севимли саҳна асарларидан биридир.

Шунингдек, Ғози Юнус (1893–1938) ўзбек халқ эпоси – «Алпомиш» достонининг илк тадқиқотчиларидан бири ҳисобланади. Тилшунос, фольклоршунос олим Ғози Юнуснинг охирати обод бўлсин.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.