Автотранспорт ҳайдашда чекловлар ўрнатилмоқда

0
159
марта кўрилган.

Cавол: эртадан бошланадиган автотранспорт чекловлари фақат вилоят марказлари учунми ёки бутун Ўзбекистон ҳудудиuга дахлдорми?

ЖАВОБ: мазкур чекловлар фақат бир вилоятдан иккинчи вилоятга ўтишда, шунингдек Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларига тааллуқли. Бошқа шаҳар ва туманларда автотранспорт ҳайдашда бундай чекловлар ўрнатилмайди. Стикер олиш ҳам шарт бўлмайди.

Cавол: Чекловлар қачонгача давом қилади?

ЖАВОБ: 2020 йил 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар ВИЛОЯТЛАРАРО, ТОШКЕНТ ВА НУКУС ШАҲАРЛАРИ ҲАМДА ВИЛОЯТЛАР МАРКАЗЛАРИДА Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилади. Қолган ҳудудлар бундан мустасно.

Cавол:Рухсатномалар қайси автотранспорт воситаларига берилади?

ЖАВОБ: Рухсатномалар қуйидаги автотранспорт воситаларига тақдим этилади:

✅ озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланадиган ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари, шунингдек, мазкур ташкилотларда доимий меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари;

✅ Санитария ва гигиена маҳсулотларини (коронавирус инфекциясидан ҳимояловчи ва дезинфекция қилувчи воситалар) ишлаб чиқарувчи ва чакана савдо, дорихона фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситалари;

✅ Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли автотранспорт воситалари.

Эслатма: Республика махсус комиссияси томонидан олдинроқ қабул қилинган қарорларга кўра: Деҳқон бозорлари, супермаркетлар, озиқ-овқат дўконлари, шифохона ва дорихоналар фаолияти аввалги тартибда давом этмоқда.

Кўпчиликни қизиқтираётган саволларга жавоблар @koronavirusinfouz асосида тайёрланди.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.