Автоулов кондиционерининг салбий таъсиридан сақланишга ёрдам берадиган тавсиялар

0
91
марта кўрилган.

Машина кондиционеридан нотўғри фойдаланиш нафас йўллари ва бошқа  касалликларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун кондиционернинг салбий таъсиридан сақланишни ҳам билиш керак.

 Биринчидан, автоулов совутгичининг салқинлатиш даражаси аста-секин оширилиши лозим. Ҳароратнинг кескин ўзгариши  касалланиш эҳтимолини сезиларли даражада кучайтиради.

Иккинчидан, кондиционер фильтрларини алмаштириб туриш керак, чунки ушбу фильтрда хавфли бактериялар, моғор ва чанг пайдо бўлиши мумкин ва сиз совутгични ёққанингизда микробларнинг барчаси ҳавога отилиб чиқади ва сиз ундан нафас оласиз.

Учинчидан, кондиционер ҳавони қуритганлиги сабабли, қуруқ ҳаво тананинг шиллиқ қаватини ҳам қуритади. Бунинг олдини олиш учун ташқаридан ҳаво қабул қилиш мосламасини ёпиб қўймаслигингиз керак.

Асосийсини унитманг. Автоуловни ишлатиш бўйича йўриқномада кондиционерни ёқишдан олдин деразаларни 2 дақиқа давомида очиш кераклиги ёзилган, аммо сабаби аниқ айтилмаган, фақат автомобилнинг яхши ишлашига ишора мавжуд.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, кондиционер совишини бошлашдан олдин пластмасса иситилган барча ҳавони ташқарига чиқариб юборади ва шу билан бирга саратон касаллигини келтириб чиқарадиган заҳарли  бўлган бензолни ҳам ҳавога чиқаради. Шунинг учун, машина совутгичи ёқилгандан кейин деразаларни бир неча дақиқага очиб қўйинг.

Gujum.uz

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.