Ахборот технологияларидан фойдаланиб фирибгарлик содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

0
166
марта кўрилган.

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–794-сон, 19.10.2022).

Қонун билан Жиноят кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, фирибгарликни ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.

Эндиликда ушбу қилмиш БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этилиб, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Манбаа: АОКА расмий канали

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.