Азиз ёшлар, сиз учун яна бир имконият: Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида ўқишни истайсизми?

0
290
марта кўрилган.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти 2018-2019-ўқув йилининг 4 ойлик қайта тайёрлаш ўқув курсида таълим олиш учун танлов эълон қилади.

 Ҳужжатлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий Кенгашларида 2018 йилнинг 29 июлига қадар қабул қилинади. Номзодлар олий маълумотли, 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ҳамда олий таълим муассасасини тугатгандан кейин камида 2 йил иш стажига эга, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлардан хабардор, ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида чуқур билимли, масъулиятли, ташаббускор, етакчилик, ишбилармонлик қобилияти ва жамоа билан ишлаш тажрибаси мавжуд давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотларининг раҳбар ходимлари ёки мутахассислари бўлишлари лозим.

 Номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотларининг биринчи раҳбарлари имзоси билан тавсиянома;
  2. Институт директори номига ёзилган ариза;
  3. Сўровнома, маълумотнома-объективка (яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда);
  4. Олий маълумоти тўғрисидаги ҳужжат ва иловасининг нусхаси, топширишда ҳужжатнинг асл нусхаси кўрсатилади;
  5. Меҳнат дафтарчасининг нусхаси;
  6. 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
  7. 3,5 х 4,5 см. ўлчамли 6 та рангли фотосурат;
  8. Паспорт нусхаси, топширишда ҳужжатнинг асл нусхаси кўрсатилади.

 Ҳужжатларга номзоднинг иш фаолияти давомидаги муайян ютуқларини (мукофотлари, ихтиро патентлари ва бошқа эришилган ютуқларини) акс эттирувчи ҳужжатлар нусхалари илова қилиниши мумкин.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан тавсия этилган номзодлар икки босқичли танловдан ўтадилар.

Биринчи босқичда Ўзбекистон тарихи, иқтисодиёт назарияси ва ҳуқуқшунослик фанлари бўйича номзодларнинг билимини аниқлашга қаратилган тест синовлари, иккинчи босқичда эса номзодларнинг салоҳияти, билим савияси ва дунёқараши, бошқарув қобилияти, ижтимоий ва маънавий-ахлоқий даражаси, психологик барқарорлиги, ташкилотчилиги, қадриятлари, етакчилиги, ватанпарварлик хусусиятларини ва жамоа билан ишлаш кўникмаларини аниқлашга қаратилган суҳбат ўтказилади.

Батафсил маълумотларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ва ҳудудий Кенгашлардан олиш мумкин.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ахборот хизмати

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.