Бемор коронавирусдан даволангандан кейин ҳам унда (ПЗР) тест мусбат натижа кўрсатса, у ушбу касалликни юқтирувчи бўладими?

0
118
марта кўрилган.

 – Баъзида бемор коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганидан кейин ҳам унда (ПЗР) тест мусбат натижа кўрсатади. Хўш, бу нима билан боғлиқ? Умуман олганда (ПЗР) тест қанча вақт мусбат бўлиши мумкин?

— Одатда кўпгина беморларда коронавирус касаллигининг 10-14 кунидан кейин бурун ва халқумдан олинган (ПЗР) тест манфий натижа кўрсатади. Лекин айрим пайтларда мазкур тест натижаси мусбат бўлиши ҳам мумкин. Яъни, баъзида шундай беморлар бўладики, бу ҳолат уларда бир, ҳатто икки ойгача  ҳам давом этиши мумкин.

Хўш, бу нима боғлиқ?! Аввало шуни айтиш керакки, агар бемор коронавирусдан даволангандан кейин ўзини бутунлай соғлом ҳис этсаю, бироқ унда (ПЗР) тестдан сўнг “COVID-19” вируси аниқланса, бу инсонда вируснинг қолдиқлари борлиги ва жуда кам миқдорда эканини билдиради.

 Шундай бўлса-да, бундай инсонлар ён-атрофидагилар саломатлигига жиддий хавф туғдирмайди. Яъни, бу пайтда беморнинг бурни ва ҳалқумида “COVID-19” вируси юкламаси кам миқдорда бўлиб, одамларга юқмайди.

 Маълумот ўрнида айтиш лозимки, полимераза занжир реакцияси (ПЗР) вируснинг РНКсини аниқлаб берувчи тест ҳисобланиб, жуда юқори натижа кўрсатади. Ушбу тест нафақат тирик, балки организмдаги ўлик вирусларни ҳам аниқлай олади.

Раъно ҚОСИМОВА, тиббиёт фанлари доктори, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.