Бир ой рўза тутгач, вужудингизда нималар содир бўлишини биласизми?!

0
351
марта кўрилган.

Халқ табобатида азал-азалдан очлик билан даволаш мавжуд. Рўза айёмидаги очлик эса руҳиятни ҳам юксалтиради. Қалбга осойишталик бағишлайди. Сабрга ўргатади. Организмни тозалайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Рўза тутинглар, соғлом бўласизлар», деган ўгитлари бежиз эмас.

– Баданингиздан саксон фоиз заҳарли моддалар чиқиб кетади.

– Ошқозон ости бези катта ҳажмда ишлайди. Шу сабаб қанд диабети касаллигига чалиниш саккиз ой муддат ортга сурилади.

– Мия никотин моддасидан халос бўлади. Бу нарса сигаретани ташлашга ёрдам бериб, танани кофеин моддасидан халос қилади.

– Қаришни уч ой ортга суради. Бунга қўшимча равишда ҳужайраларни тозалайди.

– Рўза танадаги ўлимга ҳозирланаётган барча ҳужайраларни, айниқса иммунитет ва қон айланишда муҳим бўлган ҳужайраларни ҳимоя қилади.

– Рўза узоқ муддат ишлаб келаётган ҳужайраларга дам бериш орқали уларни янгилаб, тартибга келтиради ва таркибида носоғлом бўлганларини чиқариб юборади.

– Рўза буйракни ювади. Шунингдек жигар, қонни айлантириш ва ички заҳарли моддаларга барҳам бериш учун кучли даражада тайёргарликни рўза сабабли қўлга киритади.

– Рўзадаги фойдаларнинг энг олийси  аксар гуноҳлардан халос бўлишингиздир.

Р.САПАЕВА тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.