БИРОВНИНГ МУЛКИГА ЗАРАР ЕТКАЗГАНДА ЖАВОБГАРЛИК

0
348
марта кўрилган.

САВОЛ: Ўзганинг мулкига зарар етказган шахсга қандай жавобгарлик бор?

ЖАВОБ: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61 прим 2-моддасига кўра, ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш, оз миқдорни ташкил этса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача (1 500 000) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Оз миқдор деганда базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача (9 000 000 сўм) бўлган миқдор,

Ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш кўп бўлмаган миқдорни ташкил этса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача (3 000 000 сўм) миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.  Кўп бўлмаган миқдор деганда эса, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз бараваригача (100 000 000 сўм) бўлган доирадаги миқдор тушунилади.

gujum.uz

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.