Божхона соҳасида тадбиркорлар учун яратилаётган қулайликлар

0
236
марта кўрилган.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 26 июнь куни “Божхона соҳасида тадбиркорлар учун яратилаётган қулайликлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Бахтиёр Раҳимов ва бошқа мутасаддилар журналистларга мавзу юзасидан батафсил ахборот берди.

▪️ 2018 йил 1 декабрдан бошлаб, «сариқ» ва «қизил» йўлаклар, 2019 йил 1 мартдан бошлаб эса «яшил» ва «кўк» йўлаклар ишга туширилди.

▪️Божхона назоратидан инсон омили 100 фоиз чиқариб ташланган. Барча назорат ишлари электрон шаклда амалга оширилмоқда.

▪️Юк оқими юқори бўлган 16 та автомобил ва темир йўл божхона постларида 17 та инспекцион-кўрик мажмуаси ўрнатилган. Чегара божхона постларида қўл юкларини назорат қилиш учун 39 комплект замонавий рентген аппаратлар билан жиҳозланган.

▪️Инсон танасини сканер қилувчи замонавий сканер қурилмаси синов тариқасида Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига ўрнатилди ва айни вақтда синовдан ўтказилмоқда. Синов натижаларига кўра 7 та ҳолатда қиймати 422,4 млн сўмлик 1,3 кг заргарлик тилла буюмлари фуқароларнинг тана аъзоларига беркитилган ҳолда олиб ўтиш ҳолатлари аниқланди.

▪️Божхона ва чегара пунктлари орқали аҳоли ўтиб қайтишлари сони 2018 йил якунига кўра 2017 йилга нисбатан 86 фоизга ошган.

▪️Импорт билан шуғулланувчи тадбиркорлар сони 48 фоизга, юк декларациялари 35 фоизга ортган.

▪️Ваколатли иқтисодий операторларга божхона тўловларини 20-60 кунгача кечиктириб тўлашга рухсат берилмоқда.

▪️Қиймати баланд автомобиллар учун божхона тўлови камайтирилгандан сўнг 6 ой давомида премиум тоифага мансуб 600 дан ортиқ автомобил, 20 та электромобил Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган.

▪️Хориждан келувчи автотранспорт воситалари учун божлар қиймати ҳам қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.