Бош саҳифа Савол-жавоб Болаларни ҳимоя қилиш, асраб-авайлаш – кундалик вазифа!

Болаларни ҳимоя қилиш, асраб-авайлаш – кундалик вазифа!

1
329
марта кўрилган.
Бутун инсоният ва инсонпарвар жамият учун болаларни ҳимоя қилиш, асраб-авайлашдан муҳимроқ вазифанинг  йўқ.
 
Шунинг учун “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони мазкур йилнинг  9 августида  қабул қилинди.

Фармонга кўра, Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили — Болалар омбудсмани институти таъсис этилди. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозими тугатилди.

Болалар омбудсмани ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органлари, уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда амалга оширади, ўз фаолиятида Олий Мажлис палаталарига ҳисобдордир.

Болалар омбудсмани Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан беш йил муддатга сайланади. Болалар омбудсмани лавозимига номзод Олий Мажлиснинг палаталарида кўриб чиқилиши учун Президент томонидан киритилади.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси Болалар масалалари бўйича миллий комиссия этиб қайта ташкил қилинди.

Қуйидагилар Миллий комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, унинг соғлом турмуш тарзини таъминлаш;
  • болаларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топишига кўмаклашиш;
  • боланинг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлишининг олдини олиш чораларини кўриш;
  • болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида давлат дастурлари ва бошқа дастурлар ишлаб чиқилишини ҳамда амалга оширилишини, шунингдек, уларнинг ижроси устидан назоратни ташкил этиш;
  • болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кўрилаётган чораларни баҳолаш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини ошириш;
  • тизимли камчиликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда уларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан бартараф этиш;
  • болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид маълумотни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ҳамда тегишли органлар ва муассасалар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида улардан фойдаланиш;
  • давлат органлари ва ташкилотларнинг, шунингдек, ҳудудий комиссияларнинг болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш.

Миллий комиссия ва ҳудудий комиссиялар ўзларининг ваколати доирасига кирувчи масалалар юзасидан ўз фаолиятини ташкил этишда тегишли давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.

Равшан Саъдуллаев, ҳуқуқшунос

Ёйиш

1 мулоҳаза

  1. Мени васийлик органи оркали бокиб олинган кизимни фукаролик суди биноси ховлисида 1 та эркак 4 та аёл жами 5 киши группавой булиб сочидан тортиб тепиб уриб хакорат килиб бокиб олинганлик сирини фош килиб кизимни тилло такинчокларини зуровонлик килиб тортиб олиб уришди. Бу холатдан кейин кизим 7 кун мия чайкалиш бурун кийшайиш ва бошка жарохат билан касалхонада ва 10 кун амбулотория даволанишида булди. ИИБ терговчиси кизим ва мен жабрланган булсакда бизни терговчи Косимова Дилшода бизга жиноят иши очиб бизга 140 мода курган, 1 йилда 2 маротаба калтакланиб пичокланганимиз учун

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.