Болани неча ёшдан ишга жойлаштириш мумкин?

0
466
марта кўрилган.

Болам мактабни тугатди, коллежда ўқишни давом қилдириши учун ҳужжатини топшириб қўйдик. Таътилда боламни ишга жойлаштириш истагим бор. Ҳам меҳнатга ўрганади, ҳам ёзги бўш вақтини бекор ўтказмайди. Ташкилотлар болани неча ёшдан бошлаб ишга олиши мумкин?

Тошкентлик Ш. Салимованинг бу саволига жавоб олиш учун хуқуқшунос  Ойша Охуновага мурожаат қилдик.

Мустақилликлик йиллари Мамлакатимизда болалар ҳуқуқий ҳолатини белгилаш, ҳимоя қилиш ва бола ҳуқуқлари кафолатларининг аниқ механизмлари яратилди.

”Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йуқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги конвенцияни (Женева, 1999 йил 17 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги ва “Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисида”ги конвенцияни (Женева, 1976 йил 26 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йилнинг 14 мартда қабул қилиниб, Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида тасдиқланди. Мамлакатимиз Президенти томонидан имзоланди.

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслардаги вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга оид нормалари янада такомиллаштирилди.

Айни кунда “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ва”Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Халкаро Меҳнат Ташкилотининг (ХМТ) “Ишга қабул қилишда энг кичик ёш тўғрисида”ги (1976 йил 26 июнь, Женева) Конвенциясининг 2-моддасига биноан ишга қабул килишдаги энг кичик ёш умуммажбурий таълимни тугатган пайтдаги ёшдан паст бўлмаслиги ва барча ҳолатларда, 15 ёшдан кичик бўлмаслиги белгиланган.

Миллий қонунчилигимизда яъни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси (77-модда) ва Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига (20-модда) биноан ишга қабул қилишда 16 ёшдан бошлаб йўл қўйилади, шу билан бирга, 15 ёшга тўлган шахс, унинг ота-онасидан бирининг ёки уларнинг ўрнини босувчи шахснинг ёзма равишдаги розилиги билан ишга қабул қилиниши мумкин. Шундай килиб, 15 ёш Ўзбекистон Республикасида ишга қабул қилишдаги энг кичик ёшни англатади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2009 йил 26 январдаги 4-сонли баёнига мувофик Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш 15 ёш деб тасдиқланди ва Ташки ишлар вазирлиги томонидан тегишли баёнот Халкаро Меҳнат Ташкилотига юборилган. Халкаро тажриба ушбу Конвенцияни ратификация қилган Австрия, Бельгия, Германия, Греция, Италия, Корея, Швейцария, Япония ва бошка мамлакатларнинг халкаро-ҳукукий тажрибаси – кўпчилик мамлакатларда ишга кабул килишда энг кичик ёш сифатида 15 ёш белгиланганлигини кўрсатади (150 мамлакатдан 66 тасида – 15 ёш, 48 тасида – 14 ёш, 36 тасида – 16 ёш).

Ушбу қонунлар маъсул органларнинг, шу жумладан, катта ёшдаги шахсларнинг ҳам келажак авлод тарбиясида маъсулиятини оширишга хизмат қилади.

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.