АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди.
САВОЛ: Нега телефонларга огоҳликка даъват этувчи СМС-хабарлар келмай қўйди? Одамлар ниқоб, антисептиклар, қўлни совунлаб ювиш тўғрисида эслатиб турилмаса эҳтиёткорликни унутишмоқда?
ЖАВОБ: Тўғри, телефонларга СМС-хабарлар келиши тўхтади, лекин бунинг ўрнига мунтазам ОАВ орқали тарғиб қилинмоқда.
САВОЛ: Мирзо Улуғбек туманидаги Улуғбек шаҳарчаси қизил ҳудудга киритилгани учун шифокорлар қабулига боролмаяпмиз. Оилавий поликлиника ишламаяпти. Яқин орадаги тиббиёт муассасалари тиббий хизмат кўрсатишдан бош тортишди. Турмуш ўртоғимга ташхис қўйилиши учун таҳлил топширишлари зарур?
ЖАВОБ: Агар турмуш ўртоғингизда бирор ўткир касаллик бор бўлиб, унга тез тиббий ёрдам зарур бўлса тез ёрдам машинасини уйга чақиринг. Ҳар қандай вазиятда ҳам туман тиббиёт бирлашмаси сизнинг муаммонгизни ечиши лозим.
САВОЛ: Олий тоифали шифокорман. Карантин туфайли апрель ойида тоифамни қайта тасдиқлата олмадим. Тоифа муддати тугаганлиги сабаб маошимни қисқартиришди. Энди тоифамиз ҳам пасайтириладими?
ЖАВОБ: Бу масала билан ССВ аттестация комиссияси шуғулланяпди. Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш буйича республика махсус комиссиясига таклифлар киритилган, яқин кунларда аниқ жавобни эътиборингизга етказамиз.
САВОЛ: Таҳлил натижасидаги 1 марта хатолик, 2- натижада манфий бўлса карантинда ушлаб туриш мумкинми?
ЖАВОБ: Агар биринчи марта коронавирусга топширган таҳлил натижаси мусбат чиққан бўлса касалхонада назоратда бўлиши керак, иккинчи марта таҳлил натижаси манфий чиқса ҳам 14 кун назоратда бўлади.
САВОЛ: Коронавирусга чалинганларнинг кўпчилиги халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар. Уларнинг вақтида карантинга олиниши таъминланяптими?
ЖАВОБ: Ҳа, эпидемик нохуш давлатларга бориб келган барча шахслар 14 кун муддатга карантинга олинаяпди.
САВОЛ: Кўплаб вирус ташувчиси бўлган ҳашоратлар (бурга, клапа, чивин) коронавирус ташувчиси бўлиши мумкинми?
ЖАВОБ: Йўқ, бу ҳашоратлар коронавирус инфекцияси ташувчиси бўлишмайди