Бувижон маслаҳати: Ўзингизни ва фарзандингизни бахтиёр бўлишини хоҳлайсизми?

0
327
марта кўрилган.

 Бунинг учун болани эркалашни ширин сўзлар айтишни ўрганинг. Она қучоғи — танамиз болалигидан эслаб қоладиган биринчи гўзал ҳаракат, туйғу.  Бола гўдаклигидан-оқ онасининг бағрида ўзини хавфсиз ҳис қилади.  Бу боланинг қалб осойишталигини таъминлайди. 

Агар онанинг меҳрли қучоғига эмизиш вақти ҳам қўшилса, демак, бу энг гўзал қадрият, бахт ва хотиржамлик ҳолатидир.  Шунинг учун барча шифокорлар болани она бағрида  эмизиб, тарбиялашни маслаҳат беришади.

 Олимлар ота-оналаридан етарлича меҳр ва эътиборни олган болалар тезроқ ривожланиб, камроқ касал бўлишларини исботладилар. 

 Психологлар маслаҳатига кўра болани кунига камида саккиз марта эркалаш кони фойда.  Меҳр-муҳаббатни ифодалаш учун алоҳида вақт ва сабаб керак эмас.  Болани эркалаб қучоқлаш бахт гормонларини ишлаб чиқаришга ёрдам беради, иммунитетни мустаҳкамлайди ва кўплаб жиддий касалликларнинг олдини олади. Зеро, гўдак подшоҳ дейди халқимиз. Бу хикмат эса бежиз эмас.

Фарзандингиз ўзини англай бошлаганида эса ҳар куни етти гапни айтишга эътибор беринг:  Сени яхши кўраман; яхши иш қилганида – фахрланаман;  иккиланганида,  қўлингдан келади; руҳиятини тушинмай хатога йўл қўйганингизда – мени кечир; бола хатога йўл қўйганида, айбини, унинг оқибатини тушинтириб, кечирдим, дея олиш; ҳаммаси яхши бўлади, дея руҳлантира олиш; кўнглингиздагидек ишни уддалаганида — мўжизани ўзисан дея рағбатлантириш.

Бу муносабатлар ўзингизда ҳам боланингизда ҳам бахтиёрлик  ҳис- туйғуларни таъминлайди. Хотиржам муносабатлар туфайли инсон вужуди бахт гармонларини ҳосил қилади. Қувонч, қалб хотиржамлиги, бир-бирини тушиниб яшаш узоқ умр гаровидир.

Р. САПАЕВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.