Диққат, танлов: “Ўз ҳуқуқингизни биласизми?”

0
384
марта кўрилган.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди кўмагида ўтказилади.

 

Танловнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, кодекслар ва қонунларимиз мамлакат ҳаётини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган устувор юридик аҳамиятга молик ҳужжатлардир. Ушбу ҳуқуқий ҳужжатлар мамлакатимизнинг мустақил тараққиёти учун ҳуқуқий замин яратди, шу билан бирга демократик ривожланишнинг пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда. Уларда бугунги кундаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ҳуқуқий тартибга солинаяпти. Шу билан бирга Ўзбекистоннинг кучли ҳуқуқий демократик давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари юзланишининг таомили ҳам акс этади. Унда халқимизнинг иродаси, адолатли жамият барпо этишдаги интилишлари, эзгу истаклари мужассамлашган. Шунинг учун ҳуқуқий демократик давлатнинг келажаги бўлган фарзандларимизни юксак ҳуқуқий маданият соҳиби бўлган инсон сифатида тарбиялаш катта аҳамиятга эга.

Ёшларни комил инсон қилиб тарбиялашда ва уларни ахборот хуружларидан асрашда, соғлом, дуркун вояга етишларида оиланинг роли катта. Ҳуқуқий билим, ҳуқуқий онг ва маданиятни, мутолага иштиёқмандликни болалигидан хотирасига сингдирган фарзанд келажакда комил инсон бўлиб вояга етади. Болаларнинг маънавий-ҳуқуқий соғлом вояга етишини таъминлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш учун аввало, уларнинг кўз очиб кўрадиган масканидаги яъни, оиладаги тарбиячилари бўлган катталарнинг ҳам тафаккурини, маънавиятини юксалтириш лозим. Шу туфайли ушбу танлов оилавий танлов кўринишида ўтказилади. Зеро, соғлом оила – жамият пойдевори, салоҳиятли ёшлар мамлакат келажагидир.

Мақсадимиз, танлов орқали оилалар ҳамда унда вояга етаётган ёшларнинг она Ватанга бўлган муҳаббатини ошириш, халқимизнинг ҳуқуқий йўналишда эришган бемисл ютуқларини кенг тарғиб этиш ва уни ҳар бир оила аъзоларининг онгу-шуурига сингдиришдан иборат. Бу оилавий танлов, ушбу савол-жавоблар уларни ўйлашга, изланишга, ўз устида ишлашга даъват қилади.

 

Танлов шартлари: Танлов 2017 йилининг 1 июлидан 2018 йил 1 июлига қадар ўтказилади. Танлов доирасида оилаларнинг ҳуқуқий билим, ҳуқуқий онг ва маданиятини, ҳуқуқий мутолага бўлган меҳрини, шу жамиятга дахлдорлик туйғусини, умуман салоҳиятини кучайтиришга йўналтирилган саволлар бериб борилади. Ушбу саволларни ечишда фаол қатнашган, тўғри жавоб йўллаган оилалар (ўқувчилар, ёшлар ва уларнинг тарбиячиси бўлмиш ота-онаси, ёки буви – буваларининг ҳам исми-шарифлари сайт саҳифасида ёритиб борилади.

Саволларга жавоблар “Ўз ҳуқуқингизни биласизми?” танловига деган қайд ва қисқа изоҳ ҳамда иштирокчилар ҳақидаги маълумот билан бирга юборилиши зарур.

Танлов ғолибларига мукофотлар. Лойиҳа якунида махсус тадбир уюштирилиб, фаол қатнашган иштирокчилар қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилади.

Манзил: 700129, Тошкент шаҳри,

Навоий кўчаси, 30-уй.

Электрон манзил:

gujum@list.ru ёки ranobonu51@mail.ru

Мурожаат учун телефон:

(91) 137-85-82.

Мамлакатимиздаги барча оилаларни танловда иштирок этишга таклиф этамиз!

 

“Соғлом она ва боламаркази ҳамда www.gujum.uz сайти таҳририяти

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.