Гўзал ташаббус: Уч соатлик бепул мактабга тайёрлов таълим гуруҳлари ташкил қилинди

0
159
марта кўрилган.

Яккасарой тумани мактабгача таълим бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги “Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 132-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги 9-, 103 ва 530-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотларида бир йиллик бепул 3 соатлик мактабга тайёрлов таълим гуруҳлари ташкил этди.

Унга 2015 йилда туғилган уйда ўтирган барча болажонлар қабул қилинади.

Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизматининг ушбу эълони мамлакатимизнинг ҳар бир туманида мактабга тайёрлов гуруҳлари ташкил қилинганлигини билдиради. Эълонда Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг манзиллари, телефон ва раҳбарларининг исми шарифи ҳам берилган бўлиб, бу ота-оналарга янада қулайлик яратади. 

Азиз ота-оналар, мамлакатимизда яратилган ушбу  имкониятдан самарали фойдаланинг.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.