Гўзаллик салонлари ишга тушди. Улар учун қандай эҳтиёт чораларини қўллаш белгиланган?

0
134
марта кўрилган.

 АОКАда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

САВОЛ: Гўзаллик салонлари ишга тушди. Улар учун қандай эҳтиёт чораларини қўллаш белгиланган?  Интернетда СЭС ходимлари салонларга бориб, санитария қоидаларига риоя қилинмаётгани учун жарима солаётгани ҳақида ўқияпман. Қандай санитария қоидалари ҳақида сўз кетяпти?  Мастерда нечтадан бир марталик кийим бўлиши лозим?  Ҳар бир мижоз қабулидан сўнг бир марталик кийимни алмаштириш мажбурийми?  Қандай жарималар белгиланган?

ЖАВОБ: Тасдиқланган «Санитария қоида ва меъёрлари» талабларида ҳаммаси батафсил келтирилган. Асосийси, навбат тўпламаслик керак. Мижозлар белгиланган вақтда қабулга ёзилиб, келишлари лозим.  Асосий тамойил: «Битта мастер — битта мижоз». Мастернинг халат ёки тиббиёт формасида бўлиши етарли.  Ниқоб, кўзойнак ва қўлқоп — мажбурий. Ҳар бир мижоз қабулидан сўнг иш ўрнини дезинфекциялаш зарур. Ҳар 2-3 соатда ниқоб алмаштирилади. Сочиқлар бир марталик ёки мижоз ўзи билан олиб келган бўлиши лозим.  Ускуналар дезинфекцияланади. Бинони ўз вақтида шамоллатиш керак.  Ушбу қоидаларга риоя қилмаслик белгиланган тартибда жаримага тортилишга сабаб бўлади. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.