Гриппга қарши кимларни эмлаш мумкин эмас?

3
93
марта кўрилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева гриппга қарши эмлаш борасида аҳолини қизиқтирган саволларга жавоб беради.

Савол: COVID-19га чалиниб зотилжам бўлган ва тузалганларга гриппга қарши вакцина қилиш мумкинми? 

Жавоб: COVID-19 билан касалланиб тузалган беморларга гриппга қарши вакцина қилиш мумкин. Чунки, у  бир йиллик бўлиб,  ҳар йили учраши мумкин бўлган гриппнинг турларига қарши ишлаб чиқилади. Шу билан бирга, бу вакцина билан инсон организми айнан гриппнинг шу турларига қарши иммунитет ҳосил қилади. У ковид билан касалланган ва тузалган беморларни маълум даражада ҳимоя қилади ёки касалликни енгил кечишини таъминлаб беради.

Савол: Гриппга қарши кимларни эмлаш мумкин эмас?

Жавоб: Ортирилган иммун танқис ҳолатлар, яъни ОИТС касаллигини турли босқичларида;  вакцина ишлаб чиқилган асосий восита ва қўшимчаларига нисбатан аллергик ҳолат бўлганида; болаларда миянинг органик қисмида ўзгариш келтириб чиқарувчи неврологик касалликларни зўрайиб бориши даврида. Шунингдек, барча соматик касалликлар авж олиш даврида жумладан, тана ҳароратининг 38° С дан юқори кўтарилиши, диарея, ич кетиш, қусиш, тутқаноқлар, қон босимини кўтарилиши ёки тушиши, кучли оғриқ синдроми каби ҳолатлардаги беморларда мумкин эмас. Дард ўтиб кетганидан кейин шифокор кўрикидан ўтиб соғлом деб ташхис қўйилганида, тиббиёт муассасида шифокор-иммунолог, педиатр ёки терапевт назорати остида эмланиши мумкин.

Савол:Ковид билан касалланиб соғайган беморлар яна 90 кун вирус тарқатувчи бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумот қанчалик тўғри?

Жавоб: Америка Қўшма Штатлари олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра КОВИД касаллигини ўтказган баъзи инсонлар организмидаги қон таркибида 90 кунгача вирус айланиб юриши тасдиқланган. Бу даврда инсон вирус ташувчи бўлиб юриши ҳақида бир неча олимлар ёзмоқда, лекин бу маълумотлар тўлиқ тасдиқланмаган. Лекин касалликни ўрта оғир, оғир ва ўта оғир кечираётган беморлар бир ой ва ундан кўп муддат касаллик жараёнини кечирмоқдалар, бу инсон организмига тушган вирус юкламаси, унга нисбатан организмнинг жавоб реакцияларига ҳам боғлиқдир.

Бугунги кунда бу борада шифокорлар ва олимлар доимий равишда изланишлар олиб бормоқдалар. Бу эса, яна бир бора, касалланган беморларни алоҳидаланиши, яқинлари, фарзандлари ва ота-оналари билан бориш-келишни камайтиришлари, умуман уйдан ташқарига чиқишни чеклашлари кераклигини билдиради.

Ёйиш

3 Мулоҳаза

  1. — Как я могу Вас поблагодарить? — О, мешка с деньгами станет предостаточно! Для меня Ваша информация оказалась бесценной!

    • Для нас большая честь если эта статья была Вам полезна! Спасибо что читаете нас! От имени коллектива редакции желаю Вам крепкого здоровья!

  2. Для нас большая честь если эта статья была Вам полезна! Спасибо что читаете нас! От имени коллектива редакции желаю Вам крепкого здоровья!

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.