ИИВ: Назорат остидаги 131 нафар шахс суд чекловларига риоя қилмагани учун жиноий жавобгарликка тортилди

0
184
марта кўрилган.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ИИВ ва Адлия вазирлиги мутасаддилари иштирокида “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида”ги қонун талаблари ижросини таъминлашга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда маҳаллий ҳокимликлар, ҳуқуқни муҳофази қилувчи идоралар, бандлик ва меҳнат муносабатлари бўлимлари ва бошқа алоқадор идорлар билан ҳамкорликда жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган илгари судланган ва маъмурий назоратга олинган шахслар билан умумий ҳамда якка тартибда профилактик ишлар ташкил этилгани қайд этилди.

“Жорий йилнинг 5 ойида 4633 нафар маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчилар Ички ишлар органлари ҳисобига олиниб, улар билан тегишли тартибда профилактик-огоҳлантирув тадбирлари амалга ошириб келинмоқда, — деди ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Қутбиддинхон Бурхонов. — Ички ишлар органларида ҳисобда турган 11236 нафар маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчиларнинг 5456 нафарига нисбатан қонунда белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилмаганлиги учун тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органларининг қарорлари билан маъмурий назорат ўрнатилди”.

Мулоқот давомида назорат остидаги шахсларнинг суд органлари томонидан белгиланган маъмурий чекловларга риоя қилмаганликлари учун уларнинг 1622 нафари маъмурий, 131 нафари жиноий жавобгарликка тортилгани маълум қилинди.

Шунингдек, доимий равишда тегишли идоралар билан ҳамкорликда илгари судланганлар томонидан содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда жиноят содир этилишига яратилган шарт-шароитлар чуқур таҳлил қилиниб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш борасида ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.