Икки ёшгача бўлган болага нафақа тайинлашда оила аъзоларининг пенсиялари ҳисобга олинадими?

0
162
марта кўрилган.

Савол: Икки ёшгача бўлган болага нафақа тайинлашда боланинг бобоси ва бувисининг пенсиялари ҳисобга олинадими?

Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида” Низомга  асосан бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ажратишда, болаларнинг биргаликда яшайдиган боболари ва бувилари ҳамда болаларнинг ота-оналари (фарзандликка олувчилар) билан биргаликда хўжалик юритувчи бошқа шахслар даромади киритилмайди.

Шунга кўра, оиланинг умумий даромадига пенсия, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик учун нафақалар киритилмайди.

 Манбаа: Advice.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.