Журналистлар кенгашлар таркибига киритилади

0
105
марта кўрилган.

Давлатимиз раҳбари томонидан шу йил 20 январь куни имзоланган “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори  билан Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқланмоқда.

Кодекс ички ишлар органлари ходимларини “Инсон қадри учун” тамойили асосида тарбиялаш орқали аҳолининг чинакам розилигига эришишга қаратилган.

Ушбу ҳужжат ижроси доирасида ички ишлар органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизимини яратиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида жамоатчилик асосида доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланган жамоатчилик кенгашлари тузилади. Кенгашлар таркибига соҳа олимлари, фахрийлар, шунингдек, журналистлар ҳам киритилади.

Манбаа: jurnalistlar. uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.