Кам таъминланган оилаларга маҳалла йиғини томонидан бериладиган тўловлар

0
209
марта кўрилган.

Кам таъминланган оилаларга маҳалла йиғини томонидан қуйидаги тўловлар тўланади: болали аёлларга нафақа, бола парвариши учун нафақа, моддий ёрдам.

Нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун доимий рўйхатда турган жойдаги маҳалла йиғинига ариза бериш керак.  Алоҳида ҳолларда, оилада муомалага лаёқатли шахслар бўлмаганда нафақа ёки моддий ёрдам маҳалла раисининг тақдимномасига асосан ҳам тайинланиши мумкин. 

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: оиланинг таркиби ва даромадлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ушбу даромадларни тасдиқловчи ҳужжатлар; болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари нусхалари (бола парвариши ва болалар нафақаси учун).

Моддий ёрдам сўралган аризага, ариза берувчининг хоҳишига кўра, оиланинг эҳтиёжмандлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ҳам илова қилиниши мумкин.

Ариза 13 кун мобайнида кўриб чиқилиб, нафақа, моддий ёрдам тайинлаш ёки тайинлашни рад қилиш ҳақидаги қарор қабул қилинади. Рад этилганда судга шикоят қилиш мумкин. 

14 ёшгача болали оилаларга нафақа, 2 ёшгача бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш  қандай ҳолларда рад этилади?

Барча аниқланган 3 ойлик даромад ўша оиладаги аъзолар сонига бўлингандан кейин, ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган сумма меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 52,7 фоизидан кўп бўлса, ушбу оилага нафақа тайинланмайди.

Равшан САЪДУЛЛАЕВ, ҳуқуқшунос

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.