Карантин вақтида нотариус орқали уй олди-сотди гувоҳномасини олса бўладими?

0
166
марта кўрилган.

АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева коронавирус билан боғлиқ вазиятга оид саволларга жавоб қайтарди.

САВОЛ: Карантин вақтида нотариус орқали уй олди-сотди гувоҳномасини олса бўладими?

ЖАВОБ: Бўлади. Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 20 апрелдаги 21-сон баёнининг 5-бандига кўра нотариусларнинг карантин талабларига риоя қилган ҳолда ишлашига рухсат берилган.

Шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки e-notarius.uz сайти орқали уйдан чиқмасдан туриб, нотариус қабулига электрон навбатга ёзилиш ва e-notarius.uz сайти орқали барча нотариал ҳаракатлар ҳақида тўлиқ маълумот олиш ва нотариус калькулятори хизматидан фойдаланиб, давлат божи ва бошқа тўловларни мустақил ҳисоблаш имконияти яратилган.

САВОЛ: Меҳнат таътили вақтида касалхонага тушдим. Меҳнат таътили вақтида касал бўлиб қолганлигим сабабли таътил кунларини бошқа вақтга кўчирсам бўладими?

ЖАВОБ: Меҳнат кодексининг 145-моддасига мувофиқ ходимлар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида таътилни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эга.

 Ходим таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар тўғрисида иш берувчини хабардор қилиши шарт!

САВОЛ: Фарзандим 31 августда 6 ёшни тўлдиради. Мактабга берсам бўладими?

ЖАВОБ: 1-синфга 6-7 ёшли болалар тиббий хулосага мувофиқ қабул қилинади.

Асос – “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги низом.

САВОЛ: Набирам 15 ёшда. Ота-онаси ногирон бўлганлиги сабабли ишлашмайди. Набирам ишга кирса бўладими?

ЖАВОБ: Амалдаги меҳнат қонунчилигига кўра, 16 ёшдан бошлаб ишга қабул қилиш мумкин. Бунда ўн беш ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади.

 Шунингдек, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан шу тоифа ходимларининг соғлиғи, хавфсизлиги ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган меҳнат шароити ноқулай ишларда, ер ости ишларида ва бошқа ишларда фойдаланиш тақиқланади.

САВОЛ: 2 ёшгача бола парвариши учун бериладиган нафақа олиш учун қандай ҳужжатлар топшириш керак?

ЖАВОБ: Амалдаги қонунчиликка кўра бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олиш учун аризага қуйидагилар илова қилинади:

➖белгиланган шакл бўйича оиланинг таркиби ва даромадлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ушбу даромадларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

➖ болали оилаларга нафақа ёки бола парвариши бўйича нафақа олиш учун – болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари нусхалари;

➖ асосан яшаб турган жойи бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун — доимий яшаш (доимий прописка) жойи бўйича болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинланмаганлиги ва тўланмаганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома;

➖ агар болалар васийликка олинган бўлса – васийлик ва ҳомийлик органининг қароридан кўчирма.

☝️Бундан ташқари, моддий ёрдамга эҳтиёжмандлик тўғрисидаги аризага, ариза берувчининг хоҳишига кўра, оиланинг эҳтиёжмандлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ҳам илова қилиниши мумкин.

САВОЛ: Карантин вақтида суднинг даъвони таъминлаш ҳақидаги ажримига мувофиқ МИБ ижрочилари жавобгарнинг уйидаги мол-мулкни хатлаши мумкинми? Агар йўқ бўлса, қандай меъёрга кўра суд ажрими ижро қилинмаслиги мумкин?

ЖАВОБ: Амалдаги қонун ҳужжатларига кўра давлат ижрочиси суд ёки бошқа органдан ёхуд ундирувчидан қарорни ижро учун қабул қилиб олиши ва ижро иши юритишни қўзғатиши шарт.

⚡️Ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар бўлган тақдирда, давлат ижрочиси ўз ташаббуси билан ёхуд тарафлардан бирининг аризасига кўра, шунингдек тарафларнинг ҳар бири мустақил тарзда ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш ҳамда ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Манбаа:@aoka_uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.