Кечадан абитуриентларга рухсатнома бериш бошланди

0
123
марта кўрилган.

Кечадан яъни 22 августдан бошлаб абитуриентларга рухсатнома бериш бошланди. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов АОКА залида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Унга кўра, кечадан, яъни 22 августдан бошлаб ДТМнинг сайти орқали ҳар бир абитуриентнинг шахсий кабинетида абитуриент рухсатномаси қўйилмоқда.

Ҳар бир абитуриентнинг рўйхатдан ўтганда кўрсатган телефон рақамига бу ҳақда SMS-хабар юборилмоқда.

Кечанинг ўзидаёқ мени абитуриент набирамга хабар ва рухсатнома келди.  Ҳар бир абитуриентнинг шахсий кабинетида абитуриент рухсатномаси қўйилганлиги билан бирга кириш имтиҳонларининг бирортасидан озод бўлган бўлса, бу ҳақида маълумот ҳам бўлади. Масалан, халқаро фан олимпиадаси ғолиблари ёки ielts танлови ғолиблари каби ютуқлари  туфайли имтиёзлари ҳам акс эттирилади. Масалан, мени набирамга ielts танлови ғолиби  бўлганлиги учун имтиёзли имтиҳон топширилиши ифодаланган. 

Бўлажак талабаларга пандемия даврида яратилган имкониятлар мамлакатимизда ёшларга бўлган катта эътиборни, информацион технологияларнинг афзаллигини акс эттириб турибди.

Р.САПАЕВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.