Коррупция – иллат, тараққиёт кушандаси

0
666
марта кўрилган.

Коррупция нима? У ҳар қандай жамиятнинг сиёсий ва иқтисодий ривожланишига зарар етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ҳамда жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емиради, демократик институтлар ва қонун устиворлигини кучсизлантиради, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини жиддий тарзда бузилишига олиб келади. Коррупция уюшган жиноятчиликни, терроризмни ва инсоният хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа таҳдидларнинг ўсишига ёрдам беради.

Коррупция– иллат, коррупция – тараққиёт кушандаси. Мамлакатимизда кейинги йилларида ушбу иллатга қарши курашиш мақсадида  қатор чора тадбирлар комплекси ишлаб чиқилиб, самарали амалга оширилиб келинмоқда.

Юртимизда коррупцияга қарши кураш юзасидан қандай ишлар олиб борилаётгани хусусида сўз юритадиган бўлсак, ўтган йиллар мобайнида порахўрлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби ҳолатлар бўйича қонунчиликда турли жазолар белгиланган эди. Шунга қарамасдан, бизда бевосита корруптцияга оид қонун йўқ эди. Хусусан, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон  Республикаси Қонуни 2017 йил 3 январда қабул қилинди.

 “Ўзбекистон  Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони 2019 йил 27 майда эълон қилинди. Унга кўра Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ва Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича махсус комиссия таркиби тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги Фармонига асосан 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Давлат дастури ишлаб чиқилди. 

Тўрт бўлим, 35 банддан иборат ушбу дастурда амалга ошириладиган ташкилий чора-тадбирлар яъни вазифалар белгилаб берилди. Жумладан, журналистларни тайёрлаш ўқув дастурларига «Коррупцияга қарши журналист тергови» фанини киритиш, коррупцияга қарши курашиш соҳасида илмий, тадқиқий ва эксперт салоҳиятини кучайтириш борасида чора-тадбирлар қабул қилиш, шу жумладан коррупцияга қарши курашишда чора-тадбирларни амалга оширишга масъул бўлган шахсларнинг билимларини ва касбий маҳоратини мунтазам равишда ошириш, мазкур соҳада сертификат олган экспертларнинг миллий жамоасини босқичма-босқич шакллантириш, илмий-методик материалларни ишлаб чиқишга хорижий экспертлар ва маслаҳатчиларни жалб этиш, коррупцияга қарши курашиш мавзуида магистратура йўналишлари бўйича ўқув дастурларини жорий этиш, миллий экспертларни коррупцияга қарши курашиш соҳаси бўйича Коррупцияга қарши курашиш халқаро академияси (КҚКХА) ва бошқа халқаро таълим муассасаларида ўқитиш каби взифалар белгиланди.

Дарҳақиқат, кейинги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилди.

Ислоҳотларни амалга ошириш доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини, жамоат ва парламент назоратини таъминлаш механизмлари такомиллаштирилди, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ислоҳ қилинди.

Санжар  ИБОДУЛЛАЕВ,

«Урганч аэропорти» чегара божхона пости катта инспектори

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.