Маҳалланинг фаол фуқароларига коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойда компенсация пули тўланади

0
163
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23 февраль 2021 йилги 99-сонли  қарори билан “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, 2021 йил 1 мартдан бошлаб фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш тариқасида уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 50 фоизи яъни 122 минг 500 сўм миқдорида ҳар ойда компенсация тўланиши белгиланди.

Бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этаётган кўчабоши ва уйбошилар фаолияти самарадорлиги бир қатор асосий кўрсаткичлар орқали баҳоланади.

Шунингдек, мазкур шахслар фаолиятини баҳолашда улар бириктирилган кўча ёки уйда камида 3 ой давомида фаолият кўрсатганлиги инобатга олинади ва мезонлардан келиб чиққан ҳолда 70 баллдан юқори балл тўплаган тақдирда тўланади.

Компенсация пул тўловлари тўланиши кўчабоши ва уйбошилар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этмаса муддатидан олдин тўхтатилади.

Мазкур компенсация пул тўловлари маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари орқали амалга оширилади.

Равшан САЪДУЛЛАЕВ, “Мадад” муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотининг Миробод  тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.