Мамлакатда коррупция ҳолатлари таҳлили

0
98
марта кўрилган.

АИМКДАГИ брифингда Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова порахўрлик билан боғлиқ жиноятлар таҳлили ҳақида маълумот берди.

Хабар қилинишича, жорий йилнинг ўтган 5 ойида порахўрлик билан боғлиқ 17 та жиноят содир этилган, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга кам.

2021 йилда порахўрлик билан боғлиқ 91 та жиноят ҳолати қайд этилди, Улардан 49 та жиноят раҳбарлар, 8 та жиноят раҳбар ўринбосарлари, 34 та жиноят ижрочи ва техник ходимлар  томонидан содир этилган. Жиноят содир этганларнинг 77 нафари  эркак, 14 нафари аёлдир.

Ҳудудлар кесимида ҳисобга олинган порахўрликнинг 91 та ҳолатидан 20 таси ички ишлар томонидан содир этилган бўлиб, ундан 8 таси йўл ҳаракати хавфсизлиги ташкилотига тўғри келади. Мактабгача таълим соҳасида 12 та, ҳокимликларла 10та,  ҳарбий соҳада 6та, қишлоқ хўжалигида 6та, халқ таълимида 4та, қурилишда 4та, коммунал хизмат кўрсатиш (электр, газ, сув) йўналишида 4та ва 26 таси  бошқа соҳаларда  рўй берган.

Қолган 26 ҳолатнинг учдан бир қисми суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан содир этилган.

Ўзбекистонда 2021 йилда содир этилган порахўрликнинг энг катта ҳажми 2 миллион АҚШ доллери бўлса, энг кичик пора 50 АҚШ доллерини ташкил этади.

Манбаа: АОКА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.