Мамлакатимизда қайси гуруҳ фуқароларнинг мол-мулкига солиқ солишда имтиёз белгиланган?

0
110
марта кўрилган.

Қуйидаги шахcларнинг ҳисобида бўлган мол-мулкка солиқ солинмайди ёки имтиёзлар берилади:

–  «Ўзбекистон Қаҳрамони», «Совет Иттифоқи Қаҳрамони»,  «Меҳнат Қаҳрамони» унвонига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар.

–  Уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар.

– Ўн нафар ва ундан ортиқ болалари бор аёллар.

– Пенсионерлар.

–  I ва II гуруҳ ногиронлари.

– Собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари).

– Энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда муқобил энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар – муқобил энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга имтиёз берилади.

Ушбу белгиланган имтиёзлар мулкдорнинг танлашига биноан фақат бир мол-мулк объектига тааллуқли бўлади.

Равшан САЪДУЛЛАЕВ, ҳуқуқшунос

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.