Мазкур йилнинг дастлабки биринчи чорагида Ўзбекистондан неча киши чиқиб кетган?

0
142
марта кўрилган.

Ўзбекистон давлат статистика қўмитасининг хабар беришича, 2019 йилнинг дастлабки биринчи чорагида мамлакатимиздан 2864,2 минг киши хорижга чиқиб кетган.

Чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг асосий қисми МДҲ давлатларига кетган бўлиб, улар 2726,8 минг кишини ташкил этади. МДҲ давлатларига кетганлар ичида Қозоғистон Республикасига  44,1 % (1262,9 минг киши), Қирғизистон Республикасига 25,4 % (728,8 минг киши), Россияга 13,1 % (375,7 минг киши), Туркманистонга 0,9 % (24,5 минг киши) ташкил этади.

Узоқ хорижга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг асосий қисми Туркияга (44,1 минг киши), Жанубий Кореяга (21,3 минг киши), БААга (13,4 минг киши), Саудия Арабистонига (10,0 минг киши), Хитой, Хиндистон ва АҚШ давлатларига (мос равишда 8,0, 6,9 ва 4,8 минг киши) чиқиб кетган.

Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг асосий сафар мақсадлари бу қариндошларни йўқлаш (72,2 %). Кейинги ўринларда сайёҳлик  — 8,6 %, транзит — 8,2 %, даволаниш — 1,0 %, доимий яшаш  — 0,8 %, хизмат юзасидан ва ишлаш  — 0,8 % , ўқиш ва тижорат  — 0,6 %  ва бошқа мақсадларда – 6,4 фоиз. Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг — 55,8 фоиз эркаклар, 44,2 фоиз аёллардир.

2019 йилнинг дастлабки биринчи чорагида Ўзбекситонга хориждан келган чет эл фуқаролари эса 1646,8 минг нафарни ташкил этиб, 1548,6 нафари МДҲ, 98,2 минг нафари узоқ хорижий мамлакатлардан келганлар.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.