Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан паст маош берилиши мумкинми?

0
132
марта кўрилган.

Савол: Мактабда фаррош бўлиб ишловчи ходимнинг ойлик иш ҳақи 450.000 сўм бўлиши мумкинми?

Жавоб: Меҳнат кодексининг 153-моддасига асосан, меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди.

Шуни таъкидлаш керакки, ҳозирги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 747.300 сўмни ташкил этади.

Равшан САЪДУЛЛАЕВ, “Мадад” муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотининг Миробод  тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.