Мен касал бўлдим, ёш болаларим бор. Улардан алоҳидалана олмайман. Нима қилиш мумкин?

0
330
марта кўрилган.

АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида  ўтказилган брифингда коронавирус инфекциясини даволаш ва касалликни олдини олиш бўйича саволларга жавоб қайтарилди.

САВОЛ: Ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекциясини уй шароитида даволаш бўйича ҳар- хил протоколлар фаол тарқатилмоқда. Уларда касалликнинг дастлабки кундан антибиотиклар ва вирусга қарши воситаларни қабул қилиш тавсия этилмоқда. Шу тўғрими?

Жавоб: Ижтимоий тармоқлардаги ва бошқа манбаладаги тавсияларга асосланиб уй шароитида антибиотик ва вирусга қарши дориларни қабул қилишдан йироқ бўлиш лозим. Афсуски, ҳозирда коронавирус инфекциясининг специфик давоси йўқ. Ковидга таъсири исботланган бирорта дори воситаси йўқ.

Шунинг учун касалликнинг дастлабки кунидан антибиотик ва вирусга қарши воситаларни истеъмолига эҳтиёж йўқ. Уларнинг фойдаси бўлмайди, аксинча зарари бўлиши мумкин. Касалликнинг симптомсиз ёки енгил турлари дори воситаларисиз ҳам тузалиши мумкин.

САВОЛ: Мен касал бўлдим, ёш болаларим бор. Улардан алоҳидалана олмайман. Нима қилиш мумкин?

Жавоб: Болалар билан яқин алоқада инфекция юқтиришдан сақланишнинг имкони йўқ. Агар изоляцияланиш имкониятингиз бўлмаса, болалар ҳам инфекция юқтиришлари эҳтимоли катта. Чунки вируснинг юқумлилиги ўта юқори.  Ҳатто мунтазам ҳимоя чоралари: қўлни совунлаб ювиш, ниқоб тақиш, санитайзерлар, тузли эритмалар ҳам битта жойда бўлганда инфекция юқишидан ҳимоя қила олмайди. Шу ўринда унутмаслик керак, болалар COVID-19 асосан симптомларсиз ёки енгил формада ўтказишади.

Фақат тумов, иситма кўтарилиши, томоқ қирилиши, ич қотиши каби аломатлар кузатилиши мумкин. Бироқ аксарият ҳолатларда болалар ўзларини яхши ҳис қилишади ва катталарга қараганда кучли лоҳаслик ёки иштаҳа йўқолиши каби белгилар кузатилмайди. Аломатлар пайдо бўлганда симптоматик даволаш: суюқлик ичириб болани терлатиш, бурунни тузли эритмада чайиш, иситма 38,5дан юқори кўтарилганда — болалар парацетамоли бериш зарур.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.